«Барселона» қанот ҳужумчиси Ламин Ямаль «Олтин тўп»ни қўлга киритса ва шартномадаги қўшимча шартлар бажарилса, маош бўйича Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда каталонияликлар вингери ойига 1,33 млн евро маош олади ва Испания чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчилар бешталигига кирмайди. Ла Лигада энг юқори маош олувчи футболчилар — Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор бўлиб, улар ойига 2,67 млн евро ишлаб топишади.
Бироқ Ямаль «Олтин тўп»ни ютиб олса, шунингдек ўйинлар сони, голлар ва совринлар бўйича белгиланган мақсадларга эришса, унинг маоши яна 10 млн еврога ошиши мумкин. Шу тариқа испаниялик футболчи француз ва бразилиялик юлдузларни қарийб тўрт баробарга ортда қолдиради.
Жорий мавсумда Ямаль «Барселона» сафида барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.