Эрон кучайиб бораётган глобал энергетика инқирози фонида Филиппин нефть танкерларининг Ормуз бўғози орқали хавфсиз ўтишини таъминлашга ваъда берди.
Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Эрон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Филиппин байроғи остида энергия ресурсларини ташиётган кемалар, шунингдек, филиппинлик денгизчилар стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган ушбу сув йўлидан тўсиқларсиз ва хавфсиз ўтиши мумкинлигига ишонтирган.
Ушбу баёнот Филиппин ёқилғи таъминотини барқарорлаштириш йўлларини фаол излаётган бир вақтда янгради. Мамлакат президенти Фердинанд Маркос-кичик аввалроқ энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳукумат инқирозни енгиб ўтиш учун ҳар қандай чораларни кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлаган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.