Фото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлари

Фото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлари

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри «Отчопар» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган хонадонларнинг бирида 6 январь куни соат тахминан 8:10 да газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаш) юз берган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ҳодиса оқибатида бино деворлари қулаб тушгани, вайрон бўлган уй ичидан икки кишининг жасади олиб чиқилганини маълум қилган эди.

«Дарё» мухбирининг воқеа жойига етиб борган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларига таяниб хабар беришича, портлаш ва ундан кейинги вайронагарчиликлар оқибатида хонадон эгасининг 16 ёшли ўғли ва 14 ёшли жияни вафот этган. Таъкидланишича, ҳодиса жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура органлари ходимлари етиб борган, дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлариФото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлариФото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлариФото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлари

 

Воқеа жойига этиб борган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, портлаш оқибатида хонадон эгасининг 16 ёшли ўғли ва 14 ёшли жияни вафот этган.

Қайд этиш жоиз, бу 2020—2021 йилги куз-қиш мавсумида Ўзбекистонда газ портлаши оқибатида уйларнинг вайрон бўлиб, одамлар қурбон бўлиши билан боғлиқ дастлабки ҳолат эмас. Аввалроқ, 30 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида, 21 ноябрь куни Қибрай туманида газ портлаши оқибатида уйлар вайрон бўлган, ҳар иккала воқеа оқибатида икки нафардан фуқаро вафот этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!