Фожиа: Қорақалпоғистонда бир кечада олти киши ҳалок бўлди

Фожиа: Қорақалпоғистонда бир кечада олти киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 9 декабрь куни соат 17:00ларда Хўжайли тумани ИИБга бу борадаги маълумот келиб тушган.

Маълум бўлишича, Хўжайли тумани “Саманкол” овул фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида яшовчи Г.Ю. ва А.Р. ҳамда уларнинг 11 ва 7 ёшли фарзандлари Х.Э. ва Х.А.лар, шунингдек, ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган фуқаролар – К.А. ва Х.А.лар уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжайли тумани прокуратураси тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ва иситиш ускуналаридан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!