Флоридада қайиқдан қулаган қарияни тимсоҳ тишлаб олди

Флоридада қайиқдан қулаган қарияни тимсоҳ тишлаб олди

Флорида штатидаги «Эверглейдс» миллий боғида тимсоҳ ағдарилган қайиқдан қирғоққа сузиб кетган одамни тишлаб олди, дея хабар беради БЕЛТА.

ABC News телеканали хабарига кўра, Миллий боғлар хизмати 68 ёшли эркак қайиғи ағдарилиб кетган пайтда дам олиш учун елканли қайиқда бўлганини айтди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қирғоқ томон сузиб кетган, бироқ тўсатдан сув остида қолган.

Миллий боғ хизмати инспекторлари дарҳол эркакка биринчи ёрдам кўрсатди. Шундан сўнг жабрланувчи шифохонага етказилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланяпти.

Миллий боғ мутахассислари ҳодисани ўрганяпти ва ҳатто, тимсоҳ-одам ўзаро муносабат режасига амал қилинишини таъминлаш учун тимсоҳни кузатяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!