ФҲДЁ архив ҳужжатларини қўлда излашдан воз кечилади

ФҲДЁ архив ҳужжатларини қўлда излашдан воз кечилади

Давлат хизматлари агентлиги делегацияси ҳужжатларни рақамлаштириш учун профессионал ускуналар ишлаб чиқарувчи машҳур компания “MICROBOX GmbH”га ташриф буюрди.

Иш сафарининг асосий мақсадлари ичида — давлат хизматлари соҳасини рақамлаштириш борасидаги икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, замонавий сканерларни бошқариш учун ўқув машғулотлари, шунингдек, архив маълумотларини рақамлаштириш жараёнини тезлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Бундан ташқари, мамлакатимизга замонавий сканерлаш ускуналарини етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилган куниданоқ ўзини инновацион жараёнларини ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён қилди. Шу боис, Давлат хизматлари марказлари тизимида янги — архивариус лавозимини жорий этиш ҳисобига ФҲДЁ органлари архив ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида уларни қўлда излашдан воз кечиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2022 йил 1 январга қадар автоматлашган “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизимини шакллантириш режалаштирилган.

“MICROBOX GmbH” томонидан тақдим этилаётган профессионал ечимлар дунёдаги энг яхшилар қаторига киради. Мутахассисларнинг айтишича, мазкур ускуналар рақамли архивларни яратиш бўйича деярли ҳамма вазифаларни бажариши мумкин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!