Фермерлар ҳақида ҳангомалар ёхуд даланинг нафаси

Фермерлар ҳақида ҳангомалар ёхуд даланинг нафаси

– Анови қизил хўрознинг кайфияти яхшимасга ўхшайди, – деди фермер хотинига,– Уни қозонга бостирсак қандай бўларкан?

– Шундай қилсак кайфияти кўтарилади деб ўйлайсизми? – деди хотини.

***

Иккита фермер суҳбалашиб ўтирибди.

– Биласанми, битта свитер тўқиш учун учта қўй керак бўлар экан, – деди улардан бири.

– Йўғ-е, қўйларнинг свитер тўқишини билмас эканман! – деди ҳайратланиб иккинчиси.

***

Ҳарбий хизматга келган ёш фермер уйига бундай деб хат ёзибди: “Ҳарбий хизмат ҳаёти – роҳат-фароғат экан. Эрталабки бешгача маза қилиб уйқуни ураверар экансиз”

***

Бой оила фермернинг ҳовлисини ёз бўйи қолиш шарти билан ижарага олди… Орадан бир неча кун ўтиб бойнинг хотини фермернинг олдига келиб озиқ-овқат қолдиқларини нима қилиш мумкинлигини сўради. Фермер унга қўзи сотиб олишни маслаҳат берди. Кузда пойтахтга қайтадиган вақти етганда бойнинг хотини яна келиб фермердан:

– Қўзини сотиб оласизми? – деб сўради.

– Нархи тўғри келса олаверамиз, – деди фермер.

– Биз уни юз мингга олган эдик, аммо ундан ёз бўйи фойдаландик, эллик минг бера қолинг, – деди аёл.

Manba: hidoyat. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!