Фарғонада заводда ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборди

Фарғонада заводда ишловчи аёл устига бензин сепиб, ёқиб юборди

Вилоят ҳокимлиги бу бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган аёл Ҳ.С., фаолияти тўхтатилган цехдаги иши ўрнига завод қошидаги унитар корхона – “РСМУ Нефть”да таклиф қилинган худди шундай ўриндаги ишга ўтишга кўнмай, кеча, 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган.

Завод тиббиёт пунктида биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Комбустиология бўлимига олиб келиб ётқизилган.

"Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди",-дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ таркибидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркин Нуралиев ҳам ўрин олган.

"Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда",-дейилмоқда ўрганиш натижалари юзасидан тўлиқ ахборот тақдим этилиши қайд этилиб.

Эслатиб ўтамиз, бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида бўлиб, аёлнинг ҳолидан хабар олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!