Фарғонада вояга етмаган икки қиз газдан заҳарланиб вафот этди

Фарғонада вояга етмаган икки қиз газдан заҳарланиб вафот этди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида вояга етмаган икки қиз газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

2019 йил 11 ноябрь куни соат 06:30ларда Риштон тумани, “Зарариқ” маҳалласида яшаган вояга етмаган опа-сингиллар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида киришган вақтида ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолиши натижасида табиий газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!