Фарғонада Саptiva'си бор эркак давлатга 6.750.000 сўм жаримани тўламай юргани маълум бўлди

Фарғонада Саptiva'си бор эркак давлатга 6.750.000 сўм жаримани тўламай юргани маълум бўлди

Фарғонада Саptiva'си бор эркак давлатга 6.750.000 сўм жаримани тўламай юргани маълум бўлди. Бу ҳақда МИБ хабар берди.

Бюронинг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг 18.04.2022 йилдаги қарздор Т.С.дан ундирувчи давлат фойдасига 6.750.000 сўм жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Т.С. давлат ижрочиси томонидан бир неча марта огохлантирилишига қарамасдан, жаримасини тўлашдан бўйин товлаб келган.

04.07.2022 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг Саptiva русумли автомашинасини бошқариб юрганлиги аниқланиб, ушланган ва хатланиб жарима майдончасига олиб кирилган.

Қарздор ушбу куниёқ маьмурий жаримадан бўлган 6.750.000 сўм пулларни тўлади ва қарздорлик бартараф этилгани боис унинг автомашинаси қайтариб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!