Фарғонада “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

Фарғонада “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидовага фуқаролар қабули давомида Андижон вилояти, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро “Аёллар дафтари”га киритилган бўлишига қарамай, унга ёрдам кўрсатилмаётгани бўйича мурожаат қилди.

Аниқланишича, мурожаатчи аёл З.С. шу йилнинг январь ойида яшаш хонадонида табиий газдан чиққан чақнашда юз ва тана қисми 45 фоиз куйган. 2-гуруҳ ногирони бўлган ушбу фуқарони операция йўли билан даволаниши учун ёрдамлашиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган.

Мурожаат минтақавий вакил назоратига олингач, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Натижада мурожаатчи З.С.га жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун30 млн сўмга яқин маблағ ажратилди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакилига Балиқчи туманида яшовчи, жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан ва ҳозирда пробация ҳисобида турувчи фуқаро Ж.Р. фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатини йўқотганлиги ва маблағи йўқлиги сабабли янги паспорт ололмаётгани бўйича мурожаат қилди.

2 нафар вояга етмаган фарзанди бор ушбу фуқаронинг озодликка чиққанидан сўнг, уни жамиятга мослашиши, ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида, ҳомийлар ёрдамида мурожаатчининг фуқаролик паспортини тўловига ёрдам кўрсатилди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштирган фуқаро минтақавий вакил ёрдамида ишга жойлаштирилди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувахидова ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:00 дан 17:00га қадар фуқаролар қабулини ўтказади. Манзил: Андижон шаҳар, А.Фитрат кўчаси, 239 уй

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!