Фарғонада можаро: 39 ёшли эркак вафот этди

Фарғонада можаро: 39 ёшли эркак вафот этди

2019 йил 28 май куни Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи, муқаддам судланган 49 ёшли Ш.Н. маст ҳолда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Алғабас МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида жойлашган шийпонда ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши, Қува туманида яшаган 39 ёшли И.Н.нинг бошига кетмон билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, И.Н. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 29 май куни шу ерда вафот этган. Ш.Н. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!