Фарғонада мактаб стадионини бузиб, супермаркет қуришмоқчи. Аслида, вазият қандай?

Фарғонада мактаб стадионини бузиб, супермаркет қуришмоқчи. Аслида, вазият қандай?

Ижтимоий тармоқда тарқатилган «Мактаб cтадионини бузиб, ўрнига супермаркет қуришмоқчи» мазмундаги тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

"Ушбу мурожаат вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан  тегишли тартибда ўрганилди.       

Ижтимоий тармоқда «Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 24-мактаб футбол майдони бузилиб, ўрнига супермаркет қурилар экан. Супермаркетни исталган жойда қуриш мумкин. Бундай катта майдон эса туманда кам. Илтимос, мутасаддилар футбол майдони бузилишига йўл қўйилмасин», деб тарқатилган хабарни эшитган одамни кўнгли хира бўлиши тайин. Мактаб муқаддас даргоҳ. У таълим ва тарбия маскани. Ҳар қандай манфаатни бу ҳудуддан кўзлаш тарбиясизликнинг бир кўриниши, десак асло муболаға бўлмайди. Шу боисдан Бувайда тумани Бувайда МФЙ Қум маҳалласида яшовчи фуқаролар ҳудудларидаги 24-умумий ўрта таълим мактаби стадиони қонун ва амалдаги тартибларни менсимасдан, қонунга зид равишда тадбиркорга супермаркет қуриш учун бериб юборишганидан норози бўлиб мурожаат қилишган.  

Мазкур мурожаат юзасидан ўрганишда аниқланган ҳолатларга кўра, Бувайда тумани доимий ҳаракатдаги ер майдонларини танлаш ва ажратиш комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги туман ҳудудида жойлашган туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларига қарашли бино ва иншоотларга эгалик хуқуқини тан олиш ҳамда ер майдонларини доимий фойдаланишга бириктириб бериш тўғрисидаги хулосасига кўра, Бувайда туман ҳокимининг 30.09.2014 йил кунги 826-сонли қарори билан туман ҳудудидаги таълим муассасаларига тегишли бино иншоотларга бўлган мулкий хуқуқи тан олиниб, ер майдонлари доимий фойдаланишга бириктириб берилган.

Мазкур қарорнинг 1-иловасига кўра, Бувайда туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабига жами 38735 евадрат метр ер майдони бириктириб берилган. Шунга кўра, Бувайда туман ҳокимининг 30.09.2014 йилдаги 826-сонли қарори асосида 24-умумий ўрта таълим мактабига кадастр ҳужжатлари тайёрланган. Бувайда туман бош архитектори Б.Мадалиев, Бувайда тумани ер тузиш кўчмас мулк кадастр хизмати ДУК бош муҳандиси А.Юлдашев ва мутахассис А.Имомов томонидан тасдиқланган «Чегарадош ҳудудлар таърифи» чизмасига кўра мактабнинг баскетбол майдони 585 квадрат метр, волейбол майдончаси 162 квадрат метр, кичик стадион 1200 квадрат метр, катта стадион 5800 квадрат метрни ташкил этган. 

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 20.10.2015 йилдаги Бувайда туман ҳокимлигига юборган 03/5076-сонли хатида Бувайда тумандаги 24-сонли умумтаълим мактаби кириш қисмини ён томонидаги қурилган дўконлар қаторида бўш турган ер майдонни қонунда белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига ўтказилишига қарши эмаслиги билдирилган.

Бувайда туман ҳокимлиги махсус комиссиясининг 2016 йил 15 февралдаги хулосаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси собиқ бошлиғи З.Тешабоевнинг розилик хатини асос қилиб, туман ҳокимининг 15.02.2016 йил кунги 107-сонли қарори билан 24-умумий ўрта таълим мактабининг балансида бўлган 2100 квадрат метр майдони туман захирасига қайтарилган.

Бувайда туман ҳокимининг 24.11.2019 йил кунги 6436-сонли қарори билан муқаддам туман захирасига олинган 24-мактаб ҳудудидаги бўш ер майдонидан 0,12 гектар қисмини фуқаро Ғуломов Жасурбек Иброҳим ўғлига «Ёшлар меҳнат гузари» биноларини қуриш учун ажратиб берилган.

Бироқ, туман ҳокимлигидаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия танланаётган ва ажратилаётган майдонни 24-умумий ўрта таълим мактабининг балансида бўлган ва фойдаланиб келаётган стадионни ҳам асоссиз қўшиб юборилган.

Мазкур ҳолатда Бувайда туман ҳокимининг 24.11.2019 йилдаги 6436-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон Қарорининг 10-бандида «Умумтаълим муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади», дейилади муносабатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!