Фарғонада ҳамон Сурияга жиҳодга кетаётганлар аниқланмоқда

Фарғонада ҳамон Сурияга жиҳодга кетаётганлар аниқланмоқда

“Jahon.uz” сайтининг ишончли манбаси хабарига кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг тезкор тадбири давомида Фарғона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилган бир неча нафар фуқароларнинг Сурияга ҳижратга кетаётгани аниқланган ва уларнинг барчаси қўлга олинган.

Айнан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва бир неча ойлик тергов тугаб, иш судда кўриб чиқилди.
 
2019 йил ноябрь ойининг 18 куни, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида, Вилоят судининг судьяси Б.Эргашев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 2441-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари, 25,1552-моддаси 1-қисми билан айбланганлар 1996 йил 18 июлда Бувайда туманида туғилган У.А, 1997 йил 27 майда Бувайда туманида туғилган Х.А, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1553-моддаси 1-қисми билан айбланганлар 1980 йил 16 ноябрда Бувайда туманида туғилган А.А, 1988 йил 18 апрелда Бувайда туманида туғилган М.А.га оид 1-15-1905/28-сонли жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

Судланувчи У.А 2019 йил бошидан “ZTE” русумли уяли телефонидан жаҳон интернет тармоғи орқали “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абу Салох” номли ва бошқа каналларга аъзо бўлиб, Абу Салоҳ, Тоҳир Йўлдош, Абдували қори Мирзаев, Абдуллоҳ домла, Абдуллоҳ домла Бухорий, Содиқ Самарқандий, Салоҳиддин Новқатий ва бошқа шахсларнинг жиҳодга, шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи,
амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган, жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи аудио ва видео маърузаларини эшитиб, кўриб, телеграм тармоғида бевосита Абдуллоҳ Зуфар исмли шахс билан ёзишмалар олиб бориб, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хижрат қилиб, Сурия ва бошқа араб давлатларига чиқиб кетишга даъват қилиш ва ҳижратга, жиҳодга ва шаҳидликка чорловчи, терроризм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш билан фаол шуғулланиб келиб, судланувчилар Х.А ва А.А, укаси С.А. ва бошқаларни террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун жиҳод қилишга даъват қилиб, Сурия ва бошқа араб давлатларига
хижрат қилиб, “Тавҳид ва жиҳод” террористик гуруҳи жангарилар сафига қўшилишга чорлаб, телеграм мессенжери орқали Х.Ага хижратга, жиҳодга ва шаҳидликка чорловчи, терроризм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи
материалларни юборган. 

Судланувчилар У.А, Х.А, А.А ва М.А. қилмишларига тўлиқ иқрорлик билдирганлар.

У.А. 6 йил, Х.А. 5 йил озодликдан маҳрум қилинди, А.А.га эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. М.А.га ҳам 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳижратга кетаётган ва уларнинг ёнидан ашёвий далил сифатида олинган ДХХ Фарғона вилоят бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган жами 524.500 сўм ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармасининг Молия-иқтисод бўлинмасига топширилган жами 1.200 АҚШ доллари давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!