Фарғонада АЁҚШ эгасини дўппослаб кетишди

Фарғонада АЁҚШ эгасини дўппослаб кетишди

Фарғона. 2020 йилнинг 04 июль куни соат 20:30 да 21 ёшли Х.Ш., 24 ёшли Б.Р. ва Ж.Ш., лар бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Ўзбекистон тумани Дўстларобод қишлоғида жойлашган 38 ёшли Ш.Ф., га тегишли бўлган АЁҚШга келишиб, ҳеч бир сабабсиз фуқаро Ш.Ф., ни танасининг турли жойларига уриб-дўппослаб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада тан жароҳати олган Ш.Ф. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Иштирокчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!