Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ҳувайдо” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Бешолиш” сой бўйидан 270 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар ноқонуний кўчирилиши ҳолати бўйича тегишли ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра ушбу ер майдонида кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамасдан, 2025-йил 22-январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан ауцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарор (31-11-167-Қ/25-сонли) қабул қилинган.
Шунингдек, ушбу ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, йирик универсал ва ихтисослаштирилган савдо дўконлари, супермаркетлар, ресторанлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва ауцион савдоларига чиқариш мақсадида ер майдони 2 та лотга бўлинган ҳолда “ЭРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган.
Таъкидлаш жоизки, келишиш жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими томонидан 2025-йил 3-февралда “ЭРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ер майдонида лойиҳани амалга ошириш мумкин эмаслиги кўрсатилган ва рад жавоби берилган.
Шунга қарамасдан, Қувасой шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.б. Н.М.нинг топшириғига асосан 11–14-феврал кунлари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида 270 туп (сасна, каштан, каталпа, Япон сафораси, тут, айлант) дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган ва 9 туп дарахт кўчириш жараёнида нобуд қилинган.
Шунингдек, ҳокимлик мансабдор шахсларининг нотўғри қарорлари ва ноқонуний топшириқлари оқибатида кўчирилган дарахтлар келгусида нобуд бўлиши хавфи юқори бўлган ер майдонларига экилган.
Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.