Фарғона вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин – Ўзгидромет

Фарғона вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин – Ўзгидромет

Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Бугун Наманган ва Фарғона вилоятларин тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, кундуз куни мамлакат бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32-37 даража атрофида бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +34-36 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ёмғирли об-ҳаво давомида момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +22-27 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!