Фарғона шаҳрида сув ҳавзаси кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди

Фарғона шаҳрида сув ҳавзаси кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл фош бўлди

Фарғона шаҳрида фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда ўғли вояга етмаган А.Х.нинг 2022 йилнинг 25 июль куни номаълум шахс Фрунзе мавзесидаги савдо дўкони олдидаги сув ҳавзасини кийим алмаштириш хонасида қаровсиз қолган нархи 1.500.000 сўмлик "Samsung A-12" русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!