Бугунги тараққиёт замонида ҳар бир соҳа бирмунча ютуқ ва марраларни кўзлаб ўз олдига мақсад қўйиб, улкан ишларни олиб бормоқда. Албатта, бу мақсадли соҳалар қаторида таълим йўналишидаги кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътибор билан тилга олиш жоиз. Жумладан, ҳар бир фанни мукаммал ўқитишни олиб бориш ҳамда уларнинг соҳадаги ютуқларини сезиларли даражада ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан йил ойларини фанлар кесимида тақсимлаб, фан ойликларини ташкил қилиш амалга жорий этилган. Худди шундай ойликлар қаторида март ойи ҳам физика фани ойлиги деб эътироф этилган.
Шу ойлик доирасида Мирзо Улуғбек туманидаги 248-умумтаълим мактабида ҳам Физика ва ҳаёт номли тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида эса ўқувчилар ўртасида тезкор савол-жавоб, масалалар ечиш, физик олимлар ҳақида нимани биласиз? топ викторинаси ҳамда амалий шартлар каби бир қанча шартлар ташкил қилинди. Мактабнинг 8-синф ўқувчиларини тўлиқ қамраб олган бу тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
Юқорида санаб ўтилган шартларни эса ҳар бир 8-синфдан сараланган 5 нафардан ўқувчилар рақиб жамоалар тарзида бирлашиб, ўзаро мусобақалашишди. Айниқса, амалий шартларни қамраб олган физик жиҳозларни топиш, улар билан амалий иш (вазифа) бажариш каби кичик-кичик қизиқарли бўлимлар ўқувчилар билимини бойитиш билан бир қаторда, бу фанга бўлган қизиқишларини яна бир карра оширди. Формулалар дунёси, физик жараёнларнинг ажойиботлари ҳар бир қатнашчи ва ўқувчиларни ўз оламига олиб кирди.
Ўқувчилар онгида жамоа бўлиб ишлаш, ҳар қандай вазиятда ёнидаги шеригини ҳис қилиш каби инсоний фазилатларнинг шаклланувида ҳам тадбир маълум даражадаги туртки вазифасини ўтади. Энг муҳими, битта тадбир кўринишида ўқувчиларнинг чорак мобайнида олган физик билимлари янада мустаҳкамланди. Тадбир якунида эса энг фаол ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди. Ҳамма жамоадан билим ва салоҳияти устун келган, мактабнинг 8- Д синфи жамоаси эса тадбир ғолиби деб топилди.
Ҳар бир ойда бу каби фан ойликларинг тадбирлар, очиқ дарслар кўринишида ташил этилиши ўқувчиларнинг фанларга ва билим олишга бўлган қизиқиш-иштиёқларини ўстиради. Эгаллаган билимларини эса пухта такрорлашларига замин яратади. Фанларни ўз вақтида мукаммал ўзлаштирган ёшлар эртанги кунда юртга, элга нафи юқори бўлган мутаххасис кадрлар бўлиб етишадилар.
Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб физика фани ўқитувчиси
Болтаева Гулизар
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.