Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими тизими яна янги раҳбар қўлига ўтди. Депутатлар овози билан Эъзоза Ғопиржоновна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди. У охирги 12 йил ичида таълим тизимига раҳбарлик қилган бешинчи шахсга айланди.
Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тасдиқланди.
Эъзоза Каримова 1973 йили Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. 1990-1966 йилларда Тошкент давлат университетининг фалсафа факултетида таҳсил олган.
Эъзоза Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, сўнгра Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси бўлган. 2023–2024 йилларда «Янги Ўзбекистон» университетида проректор сифатида фаолият юритди. 2025 йил май ойида эса Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.
Ўзбекистонда Халқ таълими вазирлиги 1991 йилда ташкил этилган. 2023 йил 1 январдан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига айлантирилган.
Сўнгги 10 йилда бир неча шахслар бу лавозимда фаолият юритди: 2013-2018 йилларда Улуғбек Иноятов, 2018-2021 йилларда Шерзод Шерматов, 2021-2022 йилларда Бахтиёр Саидов, 2022-2025 йилларда Ҳилола Умарова ва энди Эъзоза Каримова.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.