26 май куни Финландияда бўлиб ўтган саммитда Шимолий Европа мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Россия Украинада ўт очишни тўхтатишдан манфаатдор эмаслигини билдтрди.
"Дам олиш кунларида содир бўлган даҳшатли ҳужумлар, афсуски, биз аллақачон билган нарсамизни исботлайди: Россия тинчликдан манфаатдор эмас. Кун давомида президент Владимир Путин музокаралар ҳақида гапиради, кечаси эса Украинани бомбардимон қилади. Шунинг учун Украина бундан ҳам кўпроқ ёрдам олиши керак", — деди Дания бош вазири Метте Фредериксен Финландияда Шимолий Европанинг бошқа давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашувдан кейин.
Финландия бош вазири Петтери Орпо ҳам шундай фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, "Россия Финландия ва бутун Европа учун узоқ муддатли хавф туғдиради". Орпонинг аниқлик киритишича, гап нафақат ҳарбий соҳа ҳақида, балки киберҳужумлар ва Болтиқ денгизи тубидаги алоқа кабелларининг қайта-қайта шикастланиши каби ҳолатлар ҳақида кетмоқда.
Финландия бош вазири, шунингдек, Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда Россиянинг конструктив иштирокига эришиш учун Владимир Путинга халқаро босимни кучайтиришга чақирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.