Украина президенти Владимир Зеленский Россия янги кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётганини маълум қилди. Разведка маълумотларига таяниб, у Кремл "узоқ давом этадиган урушга умид қилаётганини" ва барча дипломатик саъй-ҳаракатларга эътибор бермаслигини таъкидлади. “Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорларимиз бир хил маълумотларга эга”, — дея қўшимча қилди Зеленский.
Украина ҳарбий расмийларига кўра, Россия Харков вилояти билан чегара яқинида қўшин тўпламоқда, бу эса фронтнинг янги қисмида "фаол ҳужум операцияларига яққол тайёргарлик"дан далолат беради. Шу билан бирга, АҚШ, Доналд Трамп бошчилигида Украинага қарши давом этаётган ҳужумлар ва тинчлик музокараларида муваффақият қозонмаганидан норози бўлган Москвага қарши санкциялар вариантларини кўриб чиқмоқда.
Кеча тунда Россия яна Украинага ҳужум қилиб, 60 та дронни учирди. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, улардан 43 таси зарарсизлантирилди: 35 таси уриб туширилди, 8 таси электрон уруш тизимлари орқали йўналтирилди. Днепропетровск вилоятида, расмийларга кўра, сешанба куни икки киши жароҳатланган.
Зеленский аввалроқ сўнгги уч кечада Россия Украинага 900 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, сешанбага ўтар кечаси Украинанинг 99 та УАВ уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Яримдан кўпи Белгород вилоятида, 25 та дрон эса Воронеж вилоятида. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.