Европа Иттифоқи Россия газига муҳтож эмас ва Украина орқали транзитни тўхтатишга тайёр — энергетика бўйича Европа комиссари.
"Декабрда тугайдиган транзит келишуви узайтирилмаса, Европа Иттифоқи Украина орқали Европага кирувчи Россия газини бошқа манбага алмаштира олади", дея маълум қилди Кадри Симсон.
"Мен вазирларга Россия ва Украинанинг “Нафтогаз” компанияси ўртасидаги шартномани бекор қилишга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқладим", дея Симсоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters агентлиги. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Россия Федерациясининг газисиз ҳам “яшаши” мумкин, баъзи давлатлар томонидан бундай газ етказиб беришнинг давом этиши зарурат эмас, балки “сиёсий хавфли қарордир”.
Аввалроқ Украина президенти Зеленский Киев “Нафтогаз” ва “Газпром” ўртасидаги шартномани узайтирмаслигини, шунинг учун Россия газининг Европага транзити 2025 йил 1 январдан тўхтатилиши кераклигини айтганди. Айни пайтда Украина билан уруш давом этаётганига қарамай, Россия бу ҳудуд орқали Австрия, Словакия, Венгрия ва Чехия каби Европа Иттифоқи мамлакатларига газ етказиб бермоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.