Европа Иттифоқи ҲАМАСнинг икки ҳарбий амалдорига қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи ҲАМАСнинг икки ҳарбий амалдорига қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужумларга жавобан ҲАМАСнинг икки ҳарбий амалдорига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгашининг Брюссельдаги баёнотида айтилади.

"Европа Иттифоқи Кенгаши икки шахсни Европа Иттифоқининг террорчилар рўйхатига киритди. Бу қарор Европа Иттифоқининг ҲАМАС таҳдидларига, жумладан, 7- октябр куни Исроилга қилинган ... ҳужумларга жавобининг бир қисми сифатида қабул қилинди", дейилади баёнотда. Улар орасида Фаластин ҲАМАС ҳаракатининг жангари қаноти – Иззиддин ал-Қассам бригадаси раҳбари Муҳаммад ал-Деиф ва унинг ўринбосари Марван Исса ҳам бор эди”.

Санкциялар Европа Иттифоқига киришни тақиқлаш ва агар улар топилса, Европа банкларидаги барча молиявий активларни музлатишдан иборат. Тақиқловчи чоралар эълон қилинган кундан бошлаб дарҳол кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!