Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг «соя флотига» қарши ҳуқуқий асос яратиш устида ишламоқда

Politico нашрининг хабар беришича, бу масала Финляндияда декабрь ойида Eagle S кемасининг қўлга олиниши ортидан муҳокама қилина бошланди. Санкт-Петербургдан 100 000 баррель нефть олиб кетаётган бу танкер Финляндия ва Эстония орасидаги сув ости кабелига зарар етказишда гумон қилинмоқда.
Европа Иттифоқи дипломатлари ва расмийлари халқаро ҳуқуқ нормаларидан фойдаланган ҳолда Болтиқ денгизида Россия кемаларини ушлаб туриш имконини берувчи қонунчилик чораларини ишлаб чиқмоқда.
Россия кемаларига қўйилаётган асосий айбловлар қуйидагилардан иборат:
қароқчилик,
экологик таҳдидлар,
диверсия ҳаракатлари (масалан, сув ости кабелига шикаст етказиш).
Бу ҳаракатлар жиддий иқтисодий йўқотишларга, кемалар ҳаракати хавфсизлигига таҳдидларга ва экологик фалокатларга олиб келиши мумкин.
Бироқ денгиз ҳуқуқи бўйича мутахассислар янги ташаббуслар ҳуқуқий тўсиқларга дуч келиши мумкинлигини таъкидламоқда, бу эса Россия танкерларини ҳибсга олишни мураккаблаштиради. Агар Европа Иттифоқининг умумий чоралари натижа бермаса, айрим давлатлар халқаро сув ҳудудида кемалар ҳаракатини чеклашга қаратилган миллий қонунларни қабул қилиши мумкин.
«Биз бутун денгизни тўсиб қўя олмаймиз, лекин назоратни кучайтира оламиз», — деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Тсаҳкна.
📍 2022 йилда Россия нефтига эмбарго жорий этилгач, Европа Иттифоқи Россиянинг санкцияларни четлаб ўтиш усулларини топганини кузатди. Россия бу мақсадда эски танкерлардан иборат «соя флотини» шакллантирди. Ҳозирда бу флот жаҳон нефть бозорининг 17 фоизини ташкил қилади.