Евроосиё иқтисодий иттифоқи СССРни тиклашга қаратилган лойиҳами?

A A A
Евроосиё иқтисодий иттифоқи СССРни тиклашга қаратилган лойиҳами?

Марказий Осиё минтақасида кечаётган интеграцион жараёнларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фаол иштирок этмоқда. Иттифоққа ҳозирга қадар Россия, Беларусь, Арманистон билан биргаликда қардош қўшниларимиз – Қозоғистон ва Қирғизистон тўлақонли аъзо бўлиб кирган.

Марказий Осиё мамлакатлари йиллар давомида бир ёқадан бош чиқариб, ягона минтақавий ташкилот теграсида бирлаша олмагани сабаб Россия етакчилигида тузилган, чуқур иқтисодий ҳамкорликни тарғиб этадиган, хусусан, товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин харакатланишига асосланган ЕОИИ этагидан тутишга мажбур бўлди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг ушбу иттифоққа аъзо бўлиши борасида ҳам баҳс-мунозаралар кучайди. Келинг, мазкур тузилманинг Ўзбекистон ҳамда минтақа давлатлари учун мусбат ва манфий жиҳатларини таҳлил этиб кўрсак.   

Икки ёндашув: иқтисодми ё геосиёсат?

ЕОИИга нисбатан асосан икки хил ёндашув шаклланган. Биринчи ва кенг тарқалган ёндашувга кўра, мазкур иттифоқ Кремлнинг собиқ СССР давлатларини қайта бирлаштириш, уларни Россия манфаатларига бўйсундиришга қаратилган лойиҳадир. Айни чоғда, Россия раҳбарияти ЕОИИ СССРни қайта тиклаш йўлидаги лойиҳа эканини такрор-такрор рад этиб келади. Аммо аксар тадқиқотчилар Москва раддияларига ишонмайди. Бу ёндашув вакиллари иқтисодий иттифоққа қўшилиш охир-оқибат минтақа мамлакатлари мустақиллиги ва суверенитетини чеклашга олиб келади деб ишонади.

Иккинчи гуруҳ таҳлилчилар эса ЕОИИни фақат иқтисодий мақсадларни кўзловчи ташкилот ўлароқ баҳолайди. Хусусан, Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари иттифоқ фақат иқтисодий тузилма экани, уни ташкил этишдан сиёсий мақсад кўзланмаган, умумий ташқи сиёсат юргизиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблайди. Ушбу ёндашув тарафдорлари ташкилот мақсадларини сиёсийлаштирмай, иқтисодий жиҳатларга кўпроқ аҳамият беришга чақиради.

Янги аъзоларга ёрдам: Қирғизистон тажрибаси

Сир эмас, Россия раҳбарияти бир пайтлар Совет Иттифоқи таркибида бўлган Марказий Осиё мамлакатларини ЕОИИга аъзо бўлишга даъват этиб келади. Бу борада хайрихоҳ мамлакатларга ҳатто иқтисодий ва бошқа характердаги ёрдам ваъда қилинган. Хусусан, Қирғизистон иттифоққа аъзо бўлаётганда, интеграциялашув жараёнида иқтисодиётдаги эҳтимолий структуравий ўзгаришлар оқибатини енгиллаштириш, иқтисодий ва молиявий йўқотишларни компенсация қилиш ва мамлакатнинг божхона, фотосанитар ва бошқа инфратузилмасини иқтисодий иттифоқ стандартларига мослаштириш учун Россия томонидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун расмий Москва ҳисобидан Қирғизистон–Россия сармоя жамғармаси ташкил этилган. Мазкур жамғарма ҳозиргача ваъда қилинган 1 миллиард АҚШ долларидан 300 миллион АҚШ долларини қабул қилган.

Умуман, янги аъзоларга бундай ғамхўрлик кўрсатиш халқаро тажрибада мавжуд. Масалан, Европа иттифоқи иқтисодий жиҳатдан қолоқроқ янги аъзо мамлакатларга умумий ғазнадан ҳар йили салмоқли иқтисодий-молиявий кўмак кўрсатади. ЕОИИда эса янги аъзоларни қабул қилишга доир харажатларнинг деярли барчасини Россия ўз зиммасига олиб келган.

Арманистон ва Қирғизистон аъзолик истагини билдирганида, дастлаб Беларусь ва Қозоғистон иқтисодий жиҳатдан қолоқ мамлакатларни қабул қилишга қаршилик кўрсатган. Бироқ кейинчалик Қозоғистон ҳам Қирғизистонга фотосанитар лабораторияларни ЕОИИ даражасига етказиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кўмак ваъда қилган. Аввало, бу ёрдамни ажратиш узоқ муддат пайсалга солинган. Қолаверса, 2017 йил кузида Қирғизистонда президент сайлови пайтида Остона томонидан мухолиф номзод очиқчасига қўллаб-қувватланиши натижасида муносабатлар бузилган ва ушбу ёрдам шартномаси ҳам денонсация қилинган.

Қирғизистонда иттифоққа аъзо бўлгач, муайян қийинчиликларга дуч келгани рост. Аммо орадан уч йил ўтиб, мамлакат раҳбарияти ва маҳаллий кузатувчилар якдиллик билан иттифоққа аъзо бўлиш тўғри қарор бўлганини қайд этганлар. Алалхусус, мамлакат иқтисодиётида тебранишлар бўлиши ҳақидаги башорат ўзини оқламади: озиқ-овқат маҳсулотлари нархи  кўтарилиб кетмади, маҳаллий саноат корхоналари янги рақобат муҳитида касодга учрамади. Асосийси, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган 600 мингдан ортиқ қирғизистонлик муҳожир ҳаёти, дейлик, Ўзбекистон ёки Тожикистон ватандошларига нисбатан анча осонлашди ва пировардида улар ватанига жўнатаётган маблағ миқдори ҳам сезиларли ошди.

Иттифоқ ички низолардан холи эмас

2019 йили ташкил топганининг 5 йиллигини катта тантана билан нишонланган ЕОИИ аъзолари ўртасида савдо-иқтисодий жабҳада, кези келганда, сиёсий фронтда келишмовчиликлар ҳам рўй бериб туради. Масалан, Қозоғистон Қирғизистонни Хитой товарларини ЕОИИ қоидаларига зид равишда қайта экспорт қилишда айблайди. Худди шунга ўхшаш зиддият Россия ва Беларусь муносабатларида ҳам кузатилади.

Аслида, бундай кичик «савдо урушлари» ва иқтисодий низолар Европа иттифоқидан тортиб АСЕАНга қадар – дунёдаги бошқа минтақавий интеграцион бирлашмаларда ҳам рўй бериб туради.

ЕОИИ тарафдорлари ҳам ташкилот доирасида кўзда тутилган савдо-иқтисодий механизмлар тўлақонли амалга ошмаётганини тан оладилар. «Россия иттифоқни тузишга тузиб қўйди, лекин ҳозиргача рисоладагидек фаолият юритишига эриша олмаётир», деб ҳисобловчилар ҳам бор.  

Сиёсий жиҳатдан ҳам Россия кутилган натижага эриша олмаётгани кундай равшан бўлиб бораётир. Иттифоқ аъзолари ташқи сиёсатда Россиядан тамомила мустақил. Айниқса, Беларусь ва Қозоғистон раҳбарлари иттифоқ фаолиятига сиёсий тус берилишига, Россия тарафидан суверенитет ва мустақилликни чеклашга ҳар қандай уринишларга қарши чиқиб келган. Лўнда қилиб айтганда, аъзо мамлакатлар ҳам анойи эмас. Боз устига, барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса, баъзилар хавотирланаётгандек, Россия аъзо мамлакатлар мустақиллигини чеклай олмайди.

Аъзолик навбати Тожикистонга келдими?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Марказий Осиё йўналишида кенгайишда давом этса, галдаги аъзо Тожикистон бўлиши мумкин.

Тожикистон аъзоликка расман қизиқиш билдирган. Мамлакат ҳозирда иттифоқда кечаётган жараёнларни, хусусан, янги аъзо бўлган Арманистон ва Қирғизистон тажрибасини ўрганиб, Душанбе расмийлари таъбири билан айтганда, аъзоликнинг барча ижобий ва салбий оқибатларини таҳлил-тадқиқ этмоқда. Иттифоқнинг бошқа МДҲ мамлакатлари ҳисобидан кенгайишини тарғиб қилаётган Россия ҳукумати ҳам ҳозирча Тожикистонга нисбатан мажбурлов чораларини қўллагани йўқ. Тожикистон ҳукуматига «бафуржа ўйлаб олишингиз мумкин» қабилида муҳлат берилган.

Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлишдан асосан ютганини айтмоқда. Хўш, у ҳолда Тожикистон нега қарор қабул қилишда бу қадар иккиланяпти? Боз устига, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган тожикистонлик муҳожирлар сони қирғизистонликларга нисбатан бир неча баробар баробар кўп экани инобатга олинса, расмий Душанбенинг иттифоққа аъзо бўлишни чўзиб келаётгани ҳатто таажжуб уйғотади.

Гап шундаки, Россия Тожикистонга «ЕОИИ эшиклари сизларга очиқ, бемалол кираверинглар» қабилида мулозимат кўрсатишдан нарига ўтмаяпти. Тожикистонга Қирғизистон каби молиявий ва иқтисодий ёрдам дастури таклиф этилмаяпти. Интеграциялашув жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий молиявий йўқотишларни компенсация қилиш, мамлакатнинг божхона, фотосанитар ва бошқа инфратузилмасини иттифоқ стандартларига мослаштириш учун молиявий ёки техник ёрдам борасида ҳам лом-лим дейилмаяпти.

Бизнингча, шундай ёрдам дастури Тожикистонга таклиф этилса, мумлакатнинг иттифоққа аъзо бўлиши тезлашади. Қолаверса, Душанбе расмийлари ҳам Қирғизистон–Россия сармоя жамғармаси каби фонд тузилишини талаб этиши мумкин. Табиийки, буларнинг бари катта харажат талаб этади. Ҳозирги кунда Ғарб санкцияларидан азият чекаётган Россияга бундай қўшимча харажатлар оғирлик қилиши мумкин.

Шунга қарамай, расмий Душанбе иттифоққа аъзолик йўлидаги дастлабки қадамларни ташлади. Тожикистон ҳукумати МДҲ мамлакатлари ўртасида мавжуд «эркин савдо зонаси» шартномасидаги мажбуриятларини бажариш мақсадида 2019 йил 1 январдан Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилган товарларга божхона йиғимларини бекор қилди. Бу эса Тожикистонни ЕОИИ тартибларига бир қадар яқинлаштирди.

Бу ўринда манфаатлар тўқнашуви омилини ҳам ёддан кўтармаслик лозим. Тожикистонда хориждан (асосан Хитой ва Туркиядан) импорт қилишга ихтисослашган ва мамлакат юқори доираларига алоқадор савдо ширкатлари мавжуд. ЕОИИга аъзолик мазкур ширкатларни тайёр даромад манбаларидан маҳрум этиши мумкин. Мазкур кучлар «Тожикистонга бу жараёнга тайёр эмас», «Россияга қарам бўлиб қолишни истамаймиз» каби сабаблар билан мамлакатнинг иттифоққа аъзо бўлишини йиллар давомида чўзиб юриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Албатта, Россияда муҳожирликда юрган кўп сонли фуқаролардан кўра сердаромад ширкатларнинг ҳукуматга таъсир ўтказиш имкони юқорироқ.

Ўзбекистон раҳбарияти нима дейди?

Тожикистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ҳозиргача ЕОИИга кириш борасида қатъий нияти борлигини очиқ билдирмаган. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 21 июнда бўлиб ўтган 20-ялпи мажлисида ЕОИИга кириш масаласига тўхталиб, аъзо бўлиш ва бўлмаслик ортидан келиб чиқадиган фойда-зарарлар хусусида фикр билдирди. «Ҳар томонини ўйлаб, манфаатларимизга мос жиҳатини танлашимиз керак», деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон раҳбарининг ЕОИИга кириш эҳтимоли ҳақидаги фикри  айрим хорижий таҳлил марказлари томонидан «сенсация» деб баҳоланди.

Негаки, бунга қадар мамлакатимиз ташқи ишлар вазири бир неча бор Ўзбекистон ЕОИИга киришни режалаштирмаётир, бу тузилмага аъзолик ташқи сиёсатда устувор йуналиш эмас деган мазмунда баёнот берган эди. Бундан ташқари, ўз вақтида мамлакат ташқи савдо вазири ўринбосари ҳам иттифоққа кириш Ўзбекистонга фойда келтирмаслигини қайд этганди.

Охирги 3 йил ичида мамлакатимизнинг ЕОИИ мамлакатлари, хусусан, Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон билан муносабатлари, айниқса, савдо ва инвестицион алоқалари анча яхшиланиб бораётганини кузатиш мумкин. Хусусан, Россия билан бу борада катта қадамлар ташланмоқдаки, бу жараён кўплаб кузатувчиларда Ўзбекистон ҳам иттифоққа киришга замин ҳозирламоқдами, деган иштибоҳларни уйғотяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йили март ойида Россияга қилган давлат ташрифи давомида мазкур мамлакатнинг кўплаб маҳсулотларига божхона йиғимлари бекор қилинганини эълон қилган эди. Ўз навбатида, Россия ҳам Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларига «яшил коридор» – соддалаштирилган тизим орқали ўз бозорига кириш ҳуқуқини тақдим этди. Ўзаро савдони соддалаштиришга қаратилган бундай чора-тадбирлар доимий равишда Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь билан ҳам амалга оширилаётир.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда ҳозиргача ЕОИИга кириш оқибатлари на давлат, на экспертлар даражасида синчиклаб ўрганилган. Мазкур тузилманинг қайси қоидалари бизни қониқтирмайди; мазкур жараён ишлаб чиқарувчиларимизга қандай таъсир кўрсатади – бу борада аниқ ҳисоб-китоблар йўқ. Бизда ҳам Тожикистондагидек «биз бунга тайёр эмасмиз», «суверенитетимиз чекланиши мумкин» каби эҳтиросли гаплардан нарига ўтилмаяпти.

Яна бир гап. Бизда ҳам Хитой, Туркия ва бошқа мамлакатлардан импорт орқали жуда катта фойда кўраётган амалдорларга алоқадор фирмалар мавжуд бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, 2018 йилгача мамлакатимизга чет элдан халқ истеъмол молларини импорт қилаётган 4 фоиз компания улушига мамлакатимизга умумий ҳисобда олиб кирилаётган товарларнинг 50 фоизи, божхона имтиёзларининг эса 68 фоизи тўғри келган экан. Бундай имтиёзларни ким қандай қилиб олишини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Қолаверса, мамлакатдаги самарадорлиги паст кўплаб монопол тузилмалар ҳам иттифоққа киришга қарши бўлса ажаб эмас.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи ширкатлар, тўқимачилик, кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқарувчиларимиз аллақачон ЕОИИ мамлакатлари бозорларини эгаллай бошлаган, экспорт ҳажми йилдан йилга ошиб боряпти. Энг асосийси, иқтисодий иттифоқ мамлакатларида бизнинг бир неча миллион муҳожир юртдошларимиз меҳнат қилиб, мамлакатимизга миллиардлаб доллар маблағ жўнатмоқда. Таҳлил ва ҳисоб-китоб жараёнида ЕОИИга аъзолик ушбу ҳамюртларимизнинг оғирини анча енгил қилиши ҳам инобатга олиниши керак.

Хулоса ўрнида

  1. Менимча, мамлакатимиз ЕОИИга қанча тез кирса, шунча соз. Чунки тўлақонли аъзо бўлганимиздагина бу ташкилот тақдим қиладиган барча имкониятлардан самарали фойдалана оламиз.
  2. Россияга бизга мустамлакачи кўзи билан қарайдиган мамлакат сифатида муносабатда бўлишимиз хато. «ЕОИИда аъзо бўлсак, мустақиллигимизни йўқотамиз, Россия бизга ўз сиёсий мафкурасини тиқиштира бошлайди» деган қарашга ҳам қўшилмайман. Биз ўзимизни Россия олдида кичик ва заиф мамлакат деб ҳис этиш комплексидан қутилишимиз керак.
  3. Россиянинг ўзи ҳам кези келганда ЕОИИни бошқара олмай қоляпти. Аъзо мамлакатлар ҳам мазкур тузилма доирасида нафақат ўз мустақиллигини қўшқўллаб топширмайди, балки Россия билан талашиб-тортишиб ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Ўзбекистон ҳам иттифоққа аъзо бўлса, бошқа мамлакатлар қатори ўз манфаатларини, зарур бўлса, тиш-тирноғи билан ҳимоя қила олишига ишонишимиз керак.
  4. Ўзбекистон дунёга очиляпти, протекционистик тартиблардан воз кечиб экспортга ихтисослашган саноат йўналишларини ривожлантиришга ҳаракат қиляпти. Ушбу саъй-ҳаракатлар мувафаққияти учун маҳсулотларимизга янги бозорлар керак. ЕОИИга аъзо бўлиш орқали ишлаб чиқарувчиаримизга катта бозорлар очилади.
  5. Икки томонлама ҳамкорлик интеграцион ташкилот доирасида ҳамкорликдан афзал деган янглиш қарашдан воз кечишимиз керак. Интеграцион ташкилотлар доирасида фаолият юритиш, бошқалар билан тил топишишни пухта ўрганиш вақти келди. Кимнингдир қош-қовоғига боғлиқ икки томонлама келишувлар асосида эмас, балки интеграцион тузилма доирасида янги бозорларга киришнинг қулайликлари кўп.
  6. Бизнингча, фақат Марказий Осиёдаги 5 мамлакатни бирлаштирувчи ташкилот тузиш ғоясига ишонмаган маъқул. Бу ғояни Ўзбекистонга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўёбга чиқариш мумкин эмас.
  7. ЕОИИга аъзо бўлсак, Ғарб мамлакатлари назарида бизнинг қадримиз пасаяди, бизга бошқача нигоҳ билан қарашади деган хато тушунчадан воз кечиш керак.
  8. ЕОИИга аъзолик мамлакатимизнинг хорижий инвесторларга жозибадорлигини камайтиради деган фикрлар ҳам асоссиз. Сармоядорларни жалб этиш, биринчи навбатда, уларнинг мувафаққиятли фаолияти учун яратилган шарт-шароитларга боғлиқ.
  9. Россияда меҳнат қилаётган ҳамюртларимизнинг иқтисодиётимизга қўшаётган ҳиссаси ўта салмоқлидир. Айнан уларнинг меҳнат шароитини яхшилаш учун ҳам ЕОИИга киришимиз керак. Россиядан бошқа йўл билан бу борада енгиллик олишнинг имкони йўқ.
  10. Иттифоққа кириш оқибатида ишлаб чиқарувчилар касодга учраши мумкин. Аммо бунинг учун дод-вой қилмаган маъқул. Аввало, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кучли рақобат муҳитида ишлашни ўрганиши керак. Қолаверса, айни пайтда бирор бир маҳаллий ишлаб чиқарувчи мамлакатимизга муҳожир ватандошларимизчалик фойда келтирмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Демак, ЕОИИга кирсак, мудраб ётган, самарадорлиги паст кўплаб давлат корхоналари рақобатбардош муҳитда яшаб қолиш учун ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Ҳозирги шароитда уларнинг самарадорлигини оширишнинг бошқа йўли кўринмаётир.

Фарҳод Мирзабоевмустақил таҳлилчи


Муаллифнинг фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши ва унга мос келмаслиги мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди

40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Германияни 2014 йилда Жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Япониялик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан жанги анонсига муносабат билдирди

Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангини тасдиқлади.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Разамбек Жамалов "Сабр тилайман, биродар"

Олдинроқ, таэквондо устаси Улуғбек Рашитов жойлашув маълумотларини тақдим этиш бўйича антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга мусобақалардан четлатилганди.

"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди

"Реал" ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор жамоадоши Килиан Мбаппе туфайли жамоа билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

"Агар мен Путинни ўрнида бўлганимда ўйлаб кўрардим ва музокара столига ўтирардим "

Украина учун бу — ажойиб янгилик.

Эрон олимлари Нетаньяҳуга ўз салоҳиятини кўрсатади

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббас Арағчи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Эрон ракеталарига оид баёнотига жавоб берди.

Дудуқланадиган болаларни қўрқитиш усули билан даволашга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.

"Sea Breeze" курортининг қурилиши Чорвоқдаги экологик муаммоларга барҳам берадими?

Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.

Тошкентда кибержиноятчилар гуруҳи банк карталаридан 1 млрд сўм ўғирлади

Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган.

Диққат! Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 58 000 нафардан ошиб кетди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув: 30 киши ҳалок бўлди, 100 нафар яраланган

Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.

Россия сафида урушган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.

Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Air India авиаҳалокати: ёқилғи узатилиши ўчирилгани тасдиқланди, 260 киши ҳалок бўлган

Ҳиндистонда Air India’нинг AI171 рейси билан боғлиқ авиаҳалокатни текшириш доирасида тажовузкор воқеалар аниқланди.

Бугундан 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди

Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган

Грузияда савдо маркази портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинди

Айни вақтда антитеррор кучлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда ва марказ тўлиқ текширилмоқда.

Марғилонда Жентра кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган

Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган.

Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

БМТ махсус маърузачиcи: Исроил замонавий тарихдаги энг шафқатсиз геноцидлардан бирининг масъулидир

Бу ҳақда БМТнинг оккупация қилинган фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиcи Франческа Альбанезе билдирди.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.