Етим боласини деб турмуш қурмаган бева аёл...

Етим боласини деб турмуш қурмаган бева аёл...

Авф ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен билан эридан бева қолиб, юзи сарғайган, боласига сабр қилган аёл жаннатда мана бундаймиз», деб (бармоқларини бирлаштириб) кўрсатдилар».

Демак, бу ҳадисда ўз роҳатини кўзлаб, етим болаларни хор-зор қилиб ташлаб кетадиган аёлларнинг яхши иш қилмасликлари, балки сабр қилиб, бева бўлса ҳам, фарзандларига яхши тарбия берган аёлларга катта савоб, улуғ мартаба ва фазл борлиги зикр қилинмоқда.

Албатта, бу эридан ажраган аёл турмуш қилмаслиги керак, боласи билан қолган бўлса, дунёдан шундай ўтиб кетиши керак, дегани эмас. Бу ерда ўша боланинг аҳволига қаралади. Агар турмуш қурса, бола ночор қолиб, тарбияси бузилиб, хор-зор бўлиши хавфи бўлса, аёл киши ўзини қурбон қилиб бўлса ҳам, боланинг тарбияси билан машғул бўлиб, эрга тегмаслиги керак.

Агар турмуш қурса, фарзандларининг хор-зор бўлмаслигидан, тарбияси бузилмаслигидан кўнгли тўқ бўлса, албатта эрга тегиб, болаларини тарбия қилиши афзал бўлади.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!