13 февраль, сешанба куни Рийгикогу (парламент) конституциявий комиссияси 30 минг имзо тўплаган Эстония бош вазири Каи Калласнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги петицияни кўриб чиқишни бошлайди, деб хабар бермоқда ERR миллий телерадиокомпанияси.
«Охирги сўровларга кўра, аҳолининг учдан икки қисми Кай Калласнинг истеъфосини қўллаб-қувватламоқда; Марказ партияси кампанияси давомида тўпланган 30 минг имзо жамоатчиликнинг Бош вазир ишидан норозилигини акс эттиради», — деди депутат Анастасия Коваленко-Килварт.
Ислоҳотлар партияси ҳукумати Эстония иқтисодиёти кетма-кет учинчи йил пасайиб бораётганини, оилалар қашшоқлашаётганини, корхоналар банкрот бўлиб, ишсизлик ортиб бораётганини бефарқ кузатмоқда, деди депутат.
«Бош вазир одамларга ёрдамга келиш ўрнига солиқларни ошириш ва давлат харажатларини қисқартириш билан банд», - дейди Коваленко-Килварт.
Унинг сўзларига кўра, Эстонияда инфляция қўшни давлатларга қараганда анча юқори, иқтисодий кўрсаткичлар эса пасаймоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.