Эстония бош вазири Каллас иттифоқчиларнинг Украинадаги можародан чарчаганидан хавотирда

Эстония бош вазири Каллас иттифоқчиларнинг Украинадаги можародан чарчаганидан хавотирда

Эстония бош вазири Кажа Каллас “Ғарб коалицияси” Украинадаги можародан чарчаганидан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, худди шундай ҳолатни турли мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида ҳам кузатиш мумкин.

“Мен бундан хавотирдаман... Иттифоқчи бўлган турли давлатларнинг ОАВларини ҳам ўқийман, уларнинг кайфиятини кўраман. Чарчоқ бор ва буни тушуниш мумкин ”, деди Каллас CNNтелеканалига берган интервьюсида.

The Washington Times шарҳловчиси Майкл Маккена аввалроқ Украина қуролли кучларининг жанг майдонидаги муваффақиятсизликлари Ғарбни Киев режимига ҳарбий ёрдам беришдан бош тортишга мажбур қилади, деган фикрни билдирган эди.

Шунингдек, НАТО Бош котиби альянс Киевга етказиб бериш учун снарядлар захирасини тугатганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!