Эртага, 4 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, чўл ҳудудларида 25-28 даражагача илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли ҳаво ҳарорати кўтарилади. Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати, жумладан:
5-6 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача;
6-8 июнь кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача;
5-8 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача;
7-8 июнь кунлари Фарғона водийси вилоятларида 36-39 даражагача кўтарилади.
7-8 июнь кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.