Эронда об-ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат туфайли барча банк ва давлат идоралари ёпилди

Эронда об-ҳаво ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат туфайли барча банк ва давлат идоралари ёпилди

Ислом республикаси давлат ахборот агентлиги алоҳида ҳисоботида айтилишича, бу ҳаракат энергияни тежаш ва мамлакатда жазирама тўлқини шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари қаторига киради.

Эрон ҳукумати мазкур ҳафтада кўплаб ҳудудларида банклар ва давлат идораларининг иш вақтини қисқартирди.

AccuWeather маълумотларига кўра, Теҳронда шанба куни ҳаво ҳарорати 42°C гача бўлган, кейинги тўққиз кун ичида эса 37°C дан 43°C гача бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!