Эронда бино қулаши оқибатида қурбонлар сони 10 кишига етди

Эронда бино қулаши оқибатида қурбонлар сони 10 кишига етди

Эрон жануби-шарқида бинонинг қулаши натижасида қурбонлар сони 10 кишига етди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда жабрланганлар сони 39 кишини ташкил этмоқда.

Шунингдек, воқеа юзасидан 10 киши ҳибсга олингани хабар қилинган. Уларнинг табиий офатга олиб келган қонунбузарликларга алоқадорлиги юзасидан иш олиб борилмоқда.

Душанба куни Абадан шаҳрида (Хузистон вилояти) қурилаётган 10 қаватли тижорат биноси қисман қулаб тушди. Президент Иброҳим Раиси фалокат сабабларини зудлик билан текширишни ва айбдорларни жазолашни буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!