Эрон Россия билан ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни маъқуллади

Эрон Россия билан ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни маъқуллади

Эрон парламенти Россия билан ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни маъқуллади, деб хабар берди IRNA ахборот агентлиги. Шартнома ҳужжатларни алмашиш имконини беради.

Қонун лойиҳасини 180 депутат ёқлаб, 27 нафари қарши овоз берди.

Миллий хавфсизлик ва умумий сиёсат бўйича парламент комиссияси вакили, депутат Аболфазл Амоуининг айтишича, кибермаконда таҳдидлар кўп, аммо Россия ва Эрон каби давлатлар бу муаммоларни ҳал қилишга қодир.

Амуининг қўшимча қилишича, Эрон ва Россия ўртасидаги алоқалар аллақачон маданият, юк ташиш, савдо ва шу каби соҳаларда яхши ривожланмоқда ва ахборот хавфсизлиги бўйича келишув ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!