АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган. Бу ҳақда "The New York Times" ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, разведка 28 февраль куни эрталаб Хоманаийнинг қароргоҳида юқори мартабали мулозимлар иштирокида музокаралар бўлиб ўтишини ва унда Хоманаийнинг шахсан ўзи қатнашишини аниқлаган. Дастлаб зарбани тунда бериш режалаштирилган эди, бироқ барча йиғилганларни бир жойда тутиш мақсадида операция эрталабга кўчирилган.
Ушбу операция АҚШ ва Исроилнинг яқин ҳамкорлиги, шунингдек, ўтган йилги 12 кунлик урушдан кейин Эрон раҳбарияти устидан олиб борилган чуқур таҳлиллар натижаси бўлди.
Эрталабки соат тахминан 06:00 да Исроил қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган. Ҳужум учун кам сонли самолётлар жалб қилинган бўлса-да, улар узоқ масофали ва юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан қуролланган эди.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Эрон раҳбарияти АҚШ ва Исроил томонидан урушга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги аниқ сигналларга қарамай, зарур хавфсизлик чораларини кўрмаган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.