Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ислом мамлакатларини Сурияни сиёсий барқарорлаштириш ва ушбу ҳудуддан чиқаётган терроризм таҳдидини бартараф этишда фаоллик кўрсатишга чақирди.
"Ислом дунёсини 10 йилдан ортиқ вақт хавотирга солиб келаётган муаммолардан бири Суриядаги можаролар ҳисобланади. Туркия суриялик 3,5 миллион қочқинга бошпана берди. Сурия чегараси доирасида можароларга барҳам бериш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солмоқда, ислом мамлакатлари бу мамлакатда сиёсий барқарорлик ўрнатиш учун фаол ҳаракат қилиши керак", – деди Эрдоған душанба куни Истанбулда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий ва тижорат ҳамкорлиги бўйича доимий қўмитаси мажлисида сўзга чиқиб.
TRT телеканали намойиш қилиб борган мазкур мажлисда Туркия етакчиси айрим Ғарб мамлакатларини “Ислом давлати” террорчи гуруҳларига қарши курашиш баҳонасида Курдистон ишчи партияси террорчиларини ҳамда унинг суриялик бўлинмаларини қўллаб-қувватлаётганликда айблади. "Биз мамлакатимизга хавф солаётган террорчи ташкилотларни йўқ қилиш ҳамда Сурия ва Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги масаласида қатъиймиз", – дея таъкидлади у.
Эрдўғон, шунингдек, Туркия Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Қуддус ва “Ал-Ақса” масжиди мақомини сақлаб қолиш бўйича ҳам саъй-ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаган.
Туркия Президентининг фикрича, мавжуд муаммоларни дипломатия воситалари билан ҳал этиш керак, жумладан, дон бўйича битим, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви Анқаранинг фаол иштирокида амалга оширилди. "Ўзаро қарама-қаршиликларни дипломатик йўллар билан ҳал этиш мумкинлигини исботладик", деди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.