Эрдоған: "Миллати, маданияти, рангидан қатъи назар, барча мусулмонлар биродарлардир"

Эрдоған: "Миллати, маданияти, рангидан қатъи назар, барча мусулмонлар биродарлардир"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Чикагода бўлиб ўтаётган Aмерика мусулмонлар жамияти ва Шимолий Aмерика Ислом ҳамжамиятининг 20-йиллик қўшма конгресси иштирокчиларига видеомурожаат йўллади, деб хабар бермоқда Aнадолу ахборот агентлиги.

Туркия раҳбари бир қатор мамлакатларда коронавирус пандемияси фонида ксенофобия, исломофобия ва радикализм сабаб бўлган жиноятларнинг хавфли ўсиш тенденцияси кузатилаётганини таъкидлади. Бундай вазиятда мусулмонларнинг бирлиги ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши айниқса аҳамиятлидир.

Туркия давлати раҳбари мусулмонларни умидсизликка тушмасликка, муаммоларга қатъий қарши туришга чақирди. “Уммат (жамоа)да этник ва маданий жиҳатдан бўлинишга йўл қўймаслик жуда муҳим. Миллати, маданияти, услуби ва тери рангидан қатъи назар, барча мусулмонлар биродарлардир!" - деди Эрдоған.

Туркия президенти Исломда жанжал ва террорчилик учун жой йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмаслигини таъкидлади. “Замонамизнинг кучайиб бораётган муаммолари фонида мусулмонлар бегона бўлиб қолмаслиги, балки ўз кучига ишонган ҳолда жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилиши керак”, - деди у.

Бундан ташқари, Эрдоған пандемия даврида ишини йўқотган одамларга ёрдам бериш муҳимлигини қайд этди.

Низомжон Исломов тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!