Ер усти метро линиялари остидаги ерларда янги лойиҳалар амалга оширилади

Ер усти метро линиялари остидаги ерларда янги лойиҳалар амалга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Бу, ўз навбатида ер усти метро линиясига яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига қўшимча янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Айни пайтда узунлиги 11,2 километр бўлган “Дўстлик – Қуйлуқ” ва 6,9 километр бўлган “Сергели – Олмазор” йўналишлари бўйича ер усти метро линиялари фаолияти йўлга қўйилган.

Узунлиги 8,5 километр бўлган “Қуйлуқ – Қурувчилар” йўналишида эса қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Тошкент метрополитенининг “Дўстлик – Қуйлуқ” ер усти метро йўналиши 1 – 5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, автотураргоҳлар, аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар, болалар ва спорт майдончаларин ташкил этилади. Ушбу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.

Тошкент метрополитенининг ер усти метро йўналишлари остида жойлашган Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКка доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми (метро устунлари ва устуннинг икки метр радиусидан ташқари қисми) Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонлари шаҳар архитектура қиёфасини сақлаган ҳолда фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойда тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, шунингдек, автготураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканларини барпо этишга рухсат берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!