Америкалик педофил молиячи Жеффрей Эпштейн ўз ёзишмаларида Франция президенти Эммануэль Макроннинг "севгилиси"ни ҳақида тилга олди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
Молиячининг суҳбатдоши фотосуратда аскар тасвирланганидан ҳайратда эканлигини билдирди. Эпштейн ҳазиллашиб, "Мен сени қўллаб-қувватлайман" ва "Унутма, французлар сени қўллаб-қувватлайди" иборалари янги маъноларга эга бўлишини айтди.
Ёзишмалар давомида молиячига "бошқа қизиқарли тафсилотлар" ҳам ошкор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, молиячи Жеффрей Эпштейн жинсий савдо ва вояга етмаганларга қарши жиноятларда айбланган. У 2019 йил 6 июлда ҳибсга олинган. Прокурорлар 2002 йилдан 2005 йилгача у Манхеттендаги уйига ўнлаб вояга етмаган қизлар учун ташрифлар уюштирганига оид далилларга эга эканликларини айтишди. Уларнинг энг кичиги ўша пайтда 14 ёшда эди.
Молиячига қарши қўзғатилган жиноий иш унинг ўлими туфайли тугатилди. Эпштейн 2019 йил 10 август куни қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилди.
2024 йил январь ойида Нью-Йоркнинг Жанубий округи Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни, жумладан, электрон почта хабарлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ҳуқуқий фикрларни эълон қила бошлади. Дастлабки нашрда 150 дан ортиқ одамнинг исми тилга олинган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.