Энг ёш бемор коронавирусни енгди! У 16 кунлик чақалоқ

Энг ёш бемор коронавирусни енгди! У 16 кунлик чақалоқ

Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги "Твиттер"даги саҳифасида дунёга келганининг 16-кунида коронавирусдан соғайган чақалоқ ҳақида хабар қилди. 

ОАВ маълумотларига кўра, боланинг ота-онаси 5 кунлик фарзандини юқори ҳарорат билан Маниладаги шифохонага олиб келган. Бир неча кундан кейин коронавирусга тест болада вирус борлигини кўрсатган. Чақалоқ даволаш бошлангандан 11 кун ўтиб соғайиб кетган. У мамлакатда коронавирусдан фориғ бўлган энг ёш бемор бўлган.

“16 кун аввал туғилиб, коронавирусни енгган энг ёш беморни кутиб олинг. Бизнинг Миллий болалар шифохонаси ходимлари чақалоқни 11 кун тинимсиз парваришлашди ва уни тузатишга муваффақ бўлишди”, дейилган вазирлик хабарида.  

Охирги маълумотларга кўра, Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 8488 нафарни, ундан вафот этганлар 568 нафарни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!