Элдор Шомуродовга Бельгия клубидан таклиф тушди

Элдор Шомуродовга Бельгия клубидан таклиф тушди

Бельгиянинг «Гент» клуби «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Sport24’нинг хабар қилишича, «Гент» 8 июль тонгида 25 ёшли ўзбекистонлик футболчи трансфери борасида «Ростов»га сўров юборган.

Эслатиб ўтамиз: Шомуродов 2017 йилнинг ёзида «Бунёдкор»дан 300 минг евро эвазига «Ростов» сафига ўтганди. Жорий мавсум футболчи ростовликлар сафида 26 ўйин ўтказиб, 11 гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.

Элдорнинг «Ростов» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотлари бўйича, футболчининг нархи 5,2 миллион еврога тенг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!