Ла Лигадаги «эл-класико» учун энг арзон чипта 130 евро туради.
Ла Лиганинг 11-туридан ўрин олган «Реал» - «Барселона» учрашуви 26 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
«Реал Мадрид» ўзининг расмий сайтида ўйин учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни жойлаштирди. Дастлаб, 21 октябрь куни клубнинг премиум тоифадаги мухлислари чипталарни харид қилишлари мумкин бўлса, 22 октябрда қолган чипталар кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Оддий трибуналардаги ўриндиқлар нархи энг арзон чипта учун 130 евродан энг қиммати учун 455 еврогача. VIP зоналар учун чипталар нархи 850 еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг 22 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси доирасидаги «Боруссия»га қарши ўйинига чипталар анча арзон. Энг арзон чипта 75 евро, VIP чипталар эса 350 евродан бошланади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.