Екатеринбургдан хушхабар! Яна икки боксчимиз ғалабага эришди

Екатеринбургдан хушхабар! Яна икки боксчимиз ғалабага эришди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Бундан олдин мазкур бокс кечасида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов филиппинлик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, бугунги бокс кечасида яна икки боксчимиз рингга кўтарилишди. Сардор Музаффаров россиялик Мурод Рабаданов (3-0-0)га қарши жанг олиб борди ва катта устунлик билан ғолиб бўлди.

Яна бир боксчимиз Жалолиддин Ўктамов (2-1-0) эса камерунлик Даниэль Негат (1-18-0)га қарши рингга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратишга эришди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!