ЕИ Киев кутаётган Россия активларидан 5 миллиард евролик даромадни сақлаб қолишга қарор қилди

ЕИ Киев кутаётган Россия активларидан 5 миллиард евролик даромадни сақлаб қолишга қарор қилди

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган 5 миллиард евро даромадни Украинага ўтказмасликка қарор қилди. Юридик харажатларни қоплаш учун маблағлар ушлаб қолинади. Бу ҳақда Политиcо ҳали оммага ошкор этилмаган тегишли ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.

Ҳозирда Россиянинг музлатилган маблағларининг катта қисми бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган Euroclear халқаро депозитарийси томонидан бошқарилади. Унга ушбу маблағларни инвестиция қилишдан олинган даромаднинг бир қисмини ўтган йили ва бир йил олдин ўзи учун сақлашга рухсат берилган. Ушбу схема бўйича 2024 йил 15 февралгача олинган пуллар Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардан жорий ва потенциал даъволарни тўлаш имконини берувчи буфер вазифасини бажаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!