ЕЧЛ. Плей-оффга йўл олган навбатдаги 4 жамоа номи маълум бўлди
Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига яна тўртта жамоа чиқди.
Арсен Захарян бошчилигидаги “Реал Сосьедад” ва “Интер” 4-тур натижаларига кўра “D” гуруҳидан чиқишни кафолатлади – улар 10 очко жамғариб, гуруҳ босқичи якунланишига икки тур қолганда “Ред Булл Зальцбург”дан 7 очко олдинда.
“Бавария” ўз навбатида “А” гуруҳидан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди – мюнхенликлар 4 турдан сўнг 12 очко жамғаришди. Учинчи ўриндаги “Галатасарой” ҳисобида 4 очко бор.
“C” гуруҳида пешқадамлик қилаётган “Реал” ҳам 4 турдан кейин 12 очко жамғариб, турнирнинг плей-офф босқичига йўл олди. Мадридликлар “Наполи”дан 5 очкога, “Брага”дан 9 очкога олдинда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).