ДХМда рухсатнома (стикер) бериш рад этиляпти. Нега?

ДХМда рухсатнома (стикер) бериш рад этиляпти. Нега?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. 

❓Кеча рухсатнома берилиши ҳақидаги қарор эълон қилинганидан кейин давлат хизмати агентликларида одамлар тўпланиб ажиотаж ҳосил қилишди, бугун эрталабдан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Кўпчиликка рад жавоби бериляпти, биринчи савол нега уларга рад жавоби бериляпти, иккинчи савол шу чекловларни уч-тўрт кун олдин эълон қилса бўлмасмиди?

❗️Жавобни иккинчи саволингиздан бошлайман. Ҳукумат карантин қоидалари бўйича чеклов эълон қилишда, айни вақтда юзага келган вазиятдан келиб чиқади. Яъни фуқароларга кўчага чиқмаслик ҳақида жуда кўп маротаба огоҳлантириш берилишига қарамасдан, кўпчилик бунга риоя этмади. Шунинг учун ҳукумат қатъий чекловларни киритишга мажбур бўлди. 

Энди биринчи саволингизга жавоб, махсус комиссиянинг талабига кўра кўчада ҳаракатланишга имкон берувчи стикер фақат қуйидагиларга берилади, Булар:

? озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат транспорти ва ходимларининг шахсий транспорти;

? Санитария ва гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситалари;

? Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

❗️Бошқа транспорт воситаларига стикер берилмайди. Давлат хизматлари марказларида тўпланманг, у ердаги ходимларни ва ўзингизни асабингизни бузманг.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!