Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Адлия вазирлари кенгашининг навбатдаги, 17-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарор Санкт-Петербургда якунланган 16-йиғилишда қабул қилинди.

“Тожикистон адлия вазири Музаффар Ашуриен 2023-йил учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Адлия вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди”, — дея хабар беради Тожикистон Адлия вазирлиги.

Қайд этилишича, учрашув 29 июндан 1 июлга қадар Санкт-Петербургда Россия адлия вазири Константин Чуйченко раислигида 10-халқаро юридик форум доирасида бўлиб ўтган. Унда Арманистон адлия вазири Карен Андреасян, Беларусь адлия вазири ўринбосари Николай Старовоитов, Қирғизистон адлия вазири Аяз Баетов ва Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!