"Манчестер Юнайтед"нинг стадиони зўр бўлмагани сабабли клуб рейтингда пастлаган. "Deloitte Football Money League" нашрининг хабар беришича, даромадларни яхшилаш учун Сер Жим Рэтклифф "Тоттенхэм Хотспур" тажрибасини қўллаши керак. Яъни, "қизил иблислар" стадиони тўлиқ реконструкция қилиниши лозим.
"Манчестер Юнайтед" 2022/23 йилги мавсумда 65 миллиондан 648 миллион фунтгача фойда кўрган. Бу эса клуб тарихидаги рекорд даромад саналади. Шунга қарамай, манкунианликлар юқоридаги нашр тақдим этган жадвалда бешинчи ўринда эътироф этилмоқда. Масалан, "Манчестер Сити" 718.2 миллион фунт билан даромадлар борасида "МЮ"дан анча олдинлаб кетган.
"Тоттенхэм" 62 минг одам сиғадиган стадиони билан ҳар бир ўйиндан 6 миллион фунтгача фойда олади. Шу орқали лондонликлар жадвалда 8 ўринга кўтарилган. "Шпорлар"нинг мавсумий даромад кўрсаткичлари илк бор 549.2 миллион фунтни ташкил этди.
"Deloitte" нашри мухбири Тим Бриж "МЮ" даромадлари ҳақида шундай дейди: "Улар бемалол қилинган харажатларни қайтара олиш имконига эга. "МЮ"да тижорий ҳамкорликдан келадиган жуда катта ричаглар мавжуд. Масалан, "Олд Траффорд"нинг ўзидан клуб ҳар мавсумда 100 миллион фунтдан кўп ишлаб топади. Агарда уларда ҳам "Тоттенхэм" каби катта сиғимга эга бўлган стадион бўлганида, "МЮ" АПЛда энг йирик даромад қилаётган клуб бўларди. Бунга шубҳа йўқ".
"Ливерпуль" даромадлар борасида янги мавсумдан 7 ўринга тушиб қолди. Мерсисайдликлар илгари учинчи ўринда қайд этилардилар. Шунингдек, "Челси"да ҳам тушиш кузатилган. Негаки, бу жамоанинг даромадлари 30 миллион фунтга ўсди холос.
"Арсенал" эса 100 миллион фунт қўшимча даромад билан 10 ўринни банд этди. Умумий жадвалга назар солсангиз, "Реал" етакчи эканига гувоҳ бўласиз. Қолаверса, жадвалнинг кучли бешлигида "Барселона" ва "ПСЖ" ҳам мавжуд.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.