Дубай учинчи бор дунёнинг энг тоза шаҳри деб топилди

Дубай учинчи бор дунёнинг энг тоза шаҳри деб топилди

Тадқиқот Япониянинг Mori Memorial Foundation жамғармаси томонидан ўтказилди ва унинг натижалари Global Power City Index’да ўз аксини топган.

БАА вице-президенти, Бош вазири ва Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ижтимоий тармоқларда бу хабарга изоҳ берди: «Дубай дунёдаги энг хавфсиз, дунёдаги энг тоза ва энг чиройли шаҳардир. Аллоҳ таоло уни бузилмаган, барқарор ва фаровон сақлашимизни насиб қилсин. Тозалик бу – маданият. Поклик иймоннинг бир қисмидир».

Global Power City Index дунёнинг йирик шаҳарларини одамлар ва компаниялар учун жозибадорлигига қараб баҳолайди ҳамда тартиблайди. Рейтинг жараёнида шаҳар иқтисодиёти, тадқиқот ва ишланмалар, маданий ўзаро таъсир, барқарорлик, шаҳар муҳити ва транспортдан фойдаланиш имкониятлари баҳоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!