Диққат! Коронавируснинг болалар учун энг хавфли оқибати маълум бўлди

Диққат! Коронавируснинг болалар учун энг хавфли оқибати маълум бўлди

Коронавирус билан касалланган болаларда "ситокин бўрони" — организм тўқималарига зарар етказадиган назоратсиз яллиғланиш юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йоркдаги Маунт-Синай тиббиёт мактабида ўтказилган тадқиқотда айтилган, деб ёзади Daily Mail.

Aпрел ойида америкалик шифокорлар бир тенденцияни аниқладилар: коронавирусга чалинган болаларда Кавасаки синдромига ўхшаш аломатлар — тананинг турли қисмларига таъсир қиладиган иситма, тошма, шишиш ва яллиғланиш билан бирга келадиган ноёб касаллик пайдо бўлади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, болаларда "ситокин бўрони" кечроқ пайдо бўлиши ҳам мумкин, бу эса ҳатто коронавирусдан тузалгандан кейин ҳам болаларнинг ўлимига сабаб бўлади.

Ҳисоботда болаларда коронавирус аниқланмаган тақдирда ҳам эътиборли бўлиш зарурлиги таъкидланган. AҚШда камида 100 нафар болага Кавасаки синдроми ташхиси қўйилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат Европада ҳам қайд этилмоқда. Энди шифокорлар коронавирус яллиғланиш синдромини тўғридан-тўғри келтириб чиқарадими, уни қандай даволаш керак, каби саволларга жавоб топишлари лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!