Диққат! Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Диққат! Коллеж ва техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, хусусан жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида абитуриентлар ҳужжатларини онлайн қабул қилиш муддати 2020 йил 20 октябрга (20 октябрь куни ҳам) қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим янгиликлари канали хабар бермоқда.

Электрон платформаларда ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бугундан бошланди.

www.kollej.edu.uz - коллежлар учун;
www.texnikum.edu.uz - техникумлар учун (юридик техникумлар бундан мустасно).
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!